«Умидлар интиҳода ўлади»: Икки ҳамюртимиз бронза учун майдонга чиқади
Франция пойтахтида ўтказилаётган ёзги Олимпиада ўйинларида ўзбек спортчилари ўз юришларини давом эттирмоқда.
Чорак финалда мағлуб бўлган икки курашчимиз бронза учун курашадиган бўлди. Юнон-рум кураши қоидасига кўра, чорак финалда ютган курашчи финалга чиқса, ўтиш баҳсларида 3-ўрин учун майдонга чиқади.
Олимпиадада -77 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Арам Варданян япониялик Нао Кусакага мағлуб бўлганди. Кусака финалга чиқди ва курашчимизга ҳам имконият яратиб берди.
Энди Варданян эртага ўтиш баҳсида Жазоир вакили Абделькрим Уакалига қарши курашади. Ушбу баҳсда ғалаба қозонган курашчи эса бронза учун арманистонлик Малхас Амоянга қарши чиқади.
97 кг вазн тоифасида арманистонлик Артур Алексанян финалга чиқди. Маълумки, Рустам Ассакалов 5:9 ҳисобида айнан Артурга аламли мағлубиятга учраган эди.
Энди ҳамюртимиз Рустам Ассакаловда ҳам бронза учун курашиш имконияти пайдо бўлди. Энди Ассакалов эртага ўтиш баҳсида Корея Республикаси вакили Ким Сеунг Жунгга қарши курашади.
Ушбу баҳсда ғалаба қозонган спортчи эса бронза учун кубалик Габриэль Алехандро Кинделан билан баҳс олиб боради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг