Қатардан ўзбекистонликларни эвакуация қилиш жараёни якунланди
Жорий йилнинг 13-14 март кунлари Ўзбекистоннинг Қатардаги элчихонаси томонидан фуқароларимизни эвакуация қилишнинг якуний босқичи амалга оширилди. Бу ҳақда «Дунё» АА хабар бермоқда.
Яқин Шарқдаги кескин вазият туфайли Қатар ҳаво ҳудуди ёпилгани сабабли, эвакуация қуруқлик ва ҳаво йўллари комбинацияси орқали ташкил этилди. Режага кўра, 96 нафар фуқаро Доҳадан Дубайгача (БАА) автобусларда йўл олди. У ердан эса Дубай–Тошкент йўналиши бўйича авиапарвоз орқали ватанга етиб келишади. Элчихона ходимлари ватандошларимизни чегарагача кузатиб боришди.
Шу кунга қадар Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхоналари ва «Ватандошлар» жамоат фонди ҳамкорлигида жами 548 нафар юртдошимиз хавфсиз ҳудудларга олиб чиқилди. Эвакуация қилинганлар орасида туристлар, талабалар, вақтинчалик меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган фуқаролар бор.
Юртдошларимиз қийин вазиятда кўрсатилган тезкор амалий ёрдам учун Ўзбекистон раҳбарияти ва дипломатларга ўз миннатдорликларини билдиришди.
Эслатиб ўтамиз, 28 февраль куни Исроил ва АҚШнинг Эрон билан қуролли тўқнашувлари бошлангани ортидан минтақада хавфсизлик чоралари кучайтирилди. Хусусан, Қатар ўз ҳаво ҳудудини ёпишга мажбур бўлди, натижада Доҳадаги «Ҳамад» халқаро аэропорти фаолияти тўхтатилиб, 2 мингга яқин авиақатновлар бекор қилинган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
- Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида
- “Енгилмас: Токиога йўл” бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди
- Тошкентда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилмоқда (фоторепортаж)
- Сурхондарёда 3 минг йиллик шаҳар қолдиқлари топилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг