Жиззах ва Қорақалпоғистонда ер сотиш билан боғлиқ коррупция ҳолатлари фош этилди
Коррупцияга қарши курашиш доирасида амалга оширилган тезкор амалиётлар натижасида ер майдонларини ноқонуний расмийлаштириб бермоқчи бўлган мансабдор шахсларнинг кирдикорларига чек қўйилди:
ДХХ Жиззах вилояти бўйича бошқармаси ва вилоят ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда Зарбдор тумани ҳокимлиги бош мутахассиси ушланди. У ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, давлат захирасидаги 4 сотих ер майдонини кадастр тизимидаги танишлари орқали аукционда ютиб бериш ва фуқаро номига расмийлаштириш эвазига 20 миллион сўм олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга тушди.
ДХХ Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда Хўжайли тумани ҳокимлиги бош мутахассиси ва туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бош мутахассиси ўзаро тил бириктиргани аниқланди. Улар маҳаллий фермер хўжалигига тегишли 41,6 гектар ерни давлат захирасига қайтармасдан ва аукционга чиқармасдан, хоразмлик тадбиркор номига расмийлаштириб бериш эвазига 3 минг АҚШ доллари олган вақтларида ушландилар.
Мазкур ҳолатлар юзасидан қонунбузарларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатма: Ҳурматли фуқаролар, агар сиз кундалик ҳаётда бу каби коррупцион ҳолатларга дуч келсангиз, Давлат хавфсизлик хизматининг 1520 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг. Шахсингиз сир сақланиши кафолатланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
- Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида
- “Енгилмас: Токиога йўл” бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди
- Тошкентда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилмоқда (фоторепортаж)
- Сурхондарёда 3 минг йиллик шаҳар қолдиқлари топилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг