Исломжон Баҳромов 25 ёшли шимолий кореялик курашчига жуда тез мағлуб бўлди

Франция пойтахтида ўтказилаётган ёзги Олимпиада ўйинларида ўзбек спортчилари ўз юришларини давом эттирмоқда.
Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Исломжон Баҳромов «Париж-2024» ёзги Олимпиада ўйинларидаги иштирокини давом эттирди.
Исломжон спорт курашидаги илк иштирокчимиз ҳисобланади. Юртдошимиз Корея Халқ Демократик Республикаси вакили Се Унг Ри рақиблик қилди ва бир дақиқа ўтар-ўтмас усулга тушиб қолди. Кореялик спортчи эса бундан унумли фойдаланиб, ҳамюртимизни 0:9 ҳисобида мағлуб этди.
Се Унг Ри 1998 йилнинг 22 декабрида туғилган. 2023 йил октабр ойида Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтган ХIХ Осиё ўйинларида бронза медалини қўлга киритган.
Аввалроқ, ўзбекистонлик мураббий қирғизистонлик боксчига секундантлик қилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг