Исроил Ливандаги қуруқликдаги операциясини кенгайтиришни режалаштирмоқда
Исроил Ливандаги қуруқликдаги операциясини сезиларли даражада кенгайтиришни ва «Ҳизбуллоҳ» ҳаракатининг ҳарбий инфратузилмасини йўқ қилишни режалаштирмоқда, деб ёзади Axios.
«Биз Ғазода амалга оширган ишимизни бу ерда ҳам қилмоқчимиз», — деди Исроилнинг юқори мартабали мулозимларидан бири.
Портал маълумотларига кўра, суҳбатдош Исроил томонидан «Ҳизбуллоҳ» қурол сақлаш ва ҳужумлар уюштириш учун фойдаланади деб ҳисоблайдиган биноларнинг вайрон қилинишини назарда тутган.
Axiosʼнинг ёзишича, бундай кўламдаги операция Ливан жанубининг Исроил томонидан узоқ вақт давомида оккупация қилинишига олиб келиши мумкин. АҚШ маъмурияти операция ўтказилишини қўллаб-қувватламоқда, бироқ шу билан бирга Ливанга етказиладиган зарар минимал бўлишини талаб қилмоқда. Шунингдек, Вашингтон урушдан кейинги келишувни имзолаш учун Исроил ва Ливан ўртасида тўғридан-тўғри музокаралар ўтказилишига ҳаракат қилмоқда.
Исроил расмийларининг қайд этишича, яқин вақтгача мамлакат ҳукумати эътиборни Эронга қаратиш учун Ливандаги эскалацияни тийиб туришга ҳаракат қилган эди. Бироқ «Ҳизбуллоҳ» шу ҳафтада Исроил ҳудудига ракета зарбаси берди.
«Ушбу ҳужумгача биз Ливанда ўт очишни тўхтатишга тайёр эдик, аммо ундан кейин кенг кўламли операциядан ортга қайтиш йўли йўқ», — деди манба.
Қайд этилишича, АҚШ расмийлари Исроилдан операция давомида Байрут халқаро аэропорти ва Ливаннинг бошқа давлат инфратузилмаларини бомбаламасликни сўраган.
Таъкидланишича, Исроил аэропортга зарба бермасликка рози бўлган, бироқ бошқа давлат инфратузилмаларини ҳимоя қилиш мажбуриятини олмаган. Исроил томони ҳар бир алоҳида ҳолат бўйича Вашингтон билан маслаҳатлашиб иш кўради.
Аввалроқ Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (ИИМК) «Содиқ ваъда 4» операциясининг 48-тўлқини ўтказилганини маълум қилган эди. ИИМК хабарига кўра, операция «Ҳизбуллоҳ» билан биргаликда амалга оширилган. Исроилнинг шимолий ҳудудлари, Гўлан тепаликлари ва Хайфа шаҳри ўққа тутилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
- Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида
- “Енгилмас: Токиога йўл” бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди
- Тошкентда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилмоқда (фоторепортаж)
- Сурхондарёда 3 минг йиллик шаҳар қолдиқлари топилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг