Улуғнор туманига сара кўчатлар экилади
Жанубий Кореянинг “Trust Construction” компанияси директори Ким Дэ Хи бошчилигидаги делегация аъзолари Улуғнор туманида бўлиб, ҳудуднинг табиий шароити, иқлими ва ер қатлами хусусиятини ўрганди.
Шундан сўнг ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, Жанубий Кореянинг кўркам ва манзарали дарахт турларини Улуғнор тумани ҳудудида кўпайтириш ҳамда уларни парвариш қилиш бўйича қўшма лойиҳани амалга ошириш режалари белгилаб олинди. Айни пайтда мазкур дарахт турларининг уруғлари туманга келтирилган ва тажриба тариқасида экиш ишлари бошлаб юборилган.

Айтиш жоиз, ушбу туман чўл ҳудуд ҳисобланиб, бу ерда ҳар қандай кўчат илдиз отиши қийин. Шу боис ҳамкорликдаги лойиҳа истиқболли эканлиги билан эътиборлидир.
Саминжон ҲУСАНОВ
(«Халқ сўзи»).
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
- Бугун Эронга жуда қаттиқ зарба берилиши мумкин – Трамп
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг