Улуғбек Мустафоев Жиззах вилояти ҳокими этиб тасдиқланди
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтаётган Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўриб чиқилди.
Давлатимиз раҳбари Жиззах вилояти ҳокими лавозимига ҳоким вазифасини бажариб келаётган Улуғбек Мустафоев номзодини илгари сурди.
Халқ депутатлари ва вилоят фаоллари номзод ҳақидаги фикрларини билдирдилар. Шундан сўнг вилоят ҳокимини тайинлаш масаласи овозга қўйилди.
Овоз бериш натижаларига кўра, Улуғбек Мустафоев Жиззах вилояти ҳокими этиб тасдиқланди.
Давлатимиз раҳбари янги ҳоким билдирилган ишончни оқлаб, кейинги йилда вилоятга 4,5 миллиард доллар хорижий инвестиция олиб келиш, экспортни 500 миллион долларга етказиш, 175 минг одамни ишли қилиш, 15 минг оилани камбағалликдан чиқариш борасида қаттиқ ишлаши кераклигини кўрсатиб ўтди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг