Украинанинг ракета синови ва Шимолий Кореянинг Россияга ёрдами (+видео)

19:12 28 Август 2024 Дунё
293 0

Киев ўзининг мамлакатда ишлаб чиқарилган илк баллистик ракетасини муваффақиятли синовдан ўтказди, деб маълум қилди президент Владимир Зеленский Киевдаги матбуот анжуманида.

Маълум бўлишича, Украина Россия билан давом этаётган можаролар шароитида мудофаа технологиялари бўйича ўсиб бораётган имкониятларини кўрсатиб қўйиш мақсадида бу синовларни ўтказган. Ракета синови Украинанинг ҳарбий стратегияси учун узоқ муддатли ҳаракат режасининг бир қисми бўлиши мумкин.

Украина Мудофаа вазири Рустем Умеров Россиянинг дрон ҳужумларига қарши туриш учун мамлакат ўз қуролларини ишлаб чиқариши зарурлигини билдирган. Киев Ғарб иттифоқчиларидан узоқ масофага учувчи ракеталарни олган бўлсада, Россия ҳудудида улардан фойдаланишга чекловлар уларнинг самарадорлигини чеклайди. Украинанинг ўз ҳарбий технологиясини ривожлантиришга эътибор қаратиши ушбу чекловларни енгиб ўтишга қаратилган.

Хавфсизлик бўйича эксперт Виктория Вдовиченко Украина ҳарбий технологиялар инновациялари марказига айланиб бораётганини таъкидлаб, уни «ҳарбий Силикон водийси»га қиёслади.

Қайд этиш керакки, Украина компаниялари дрон тизимлари каби илғор мудофаа технологияларини фаол ишлаб чиқармоқда. Зеленский Украина мудофаа саноатининг саъй-ҳаракатларини юқори баҳолаган, аммо янги ракета ҳақида батафсил маълумот бермаган.

Шунингдек, Украина раҳбари мамлакат жорий йилда 2 миллион донагача дрон ишлаб чиқариши мумкинлигини айтиб ўтган. Шунга қарамасдан, буни ким ёки қайси давлат молиялаштириши номаълумлигича қолган.

Украиналик генерал Александр Сирскийнинг хабар беришича, украиналик қўшинлар Россия назоратидаги 500 квадрат милялик ерни эгаллаб олган. Ушбу ҳарбий муваффақиятлар Россия кучларини Покровск ва Курахов каби муҳим ҳудудлардан чалғитиш бўйича кенгроқ стратегиянинг бир қисмидир.

РФнинг Ростов вилоятига 28 августга ўтар кечаси дронлар ҳужуми уюштирилган. Вилоят губернатори Василий Голубев минтақа осмонида тўртта дрон уриб туширилганини ёзди. Дастлабки маълумотларга кўра, қурбонлар йўқ. Шунингдек, Украина илк бор Киров вилоятига дронлар учирган. Ҳужумлар «Зенит» заводига берилган ва буни Россия томони тасдиқлади.

Ҳозирги кунда Украина Курск вилоятининг 13 минг квадрат километр майдонини эгаллаб, 100 га яқин аҳоли пунктини назорат қилмоқда. 600 нафарга яқин рус аскари асирга олингани маълум. Россия ҳудудга 30 мингга яқин аскар жойлаштирган ва бу рақамлар ўсиб бормоқда.

Жанубий Корея армиясининг матбуот хабарига кўра, Шимолий Корея қурол ва ўқ-дорилар ортилган 13 мингдан ортиқ контейнерни Москвага жўнатган.

Исроил нигоҳи Ғарбий соҳилда

Исроил юзлаб аскарлари ва ҳаво кучларини 2002 йилдан бери энг катта ҳужумга жалб қилмоқда. Фаластин соғлиқни сақлаш расмийлари ва оммавий ахборот воситаларига кўра, Исроил ишғол қилинган Ғарбий соҳилнинг Шимолий қисмида кенг кўламли қуруқлик ва ҳаво ҳужумини бошлаганидан кейин камида тўққиз киши ҳалок бўлди.

Фаластин қизил ярим ой жамияти тез ёрдам департаменти директори Тубасдаги Фаръа қочқинлар лагерида Исроил ҳужуми сабаб тўрт киши қурбон бўлганини айтди.

Расмий Исроил радиосининг таъкидлашича, Ғарбий соҳилдаги 2002 йилдан кейинги энг йирик ҳужум келаётган ҳафтада амалга оширилиши мумкин. Яқин Шарқ сиёсий таҳлилчиси Омар Баддарнинг айтишича, бу Фаластин ҳудудини этник жиҳатдан тозалаш бўйича узоқ муддатли Исроил стратегиясининг бир қисмидир. Исроил Ғарбий соҳилнинг улкан қисмларини узоқ вақт давомида қўшиб олиш ва этник тозалашни ният қилган.

Исроил гуманитар марказларни эвакуация қилмоқчи

БМТ уруш бошланганидан бери Ғазода иккинчи марта гуманитар ёрдам марказини эвакуация қилишга мажбур бўлди. Бу Исроил ҳарбийларининг буйруғи билан амалга оширилган.

Омборлар ва ходимлар учун турар жой билан жиҳозланган марказ май ойининг бошида Ғазонинг жанубидаги Рафаҳга Исроил босқини туфайли кўчирилган эди. Анклавнинг Марказий қисмида жойлашган Дейр Ал – Балаҳда турар жой, офис ва гуманитар товарларни сақлаш хоналарига эга бўлган янги марказ ташкил этилди, аммо янги эвакуация қилиш тўғрисидаги буйруқ марказнинг кўчирилишига олиб келди.

БМТ хавфсизлик бошлиғига кўра, дам олиш кунлари Исроил ҳарбийлари 200 дан ортиқ БМТ ходимларининг Дейр Ал-Балаҳдаги офислари ва яшаш жойларидан чиқиб кетишлари учун бир неча соат олдин хабар берган. Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, бу каби оммавий эвакуация буюртмалари БМТ ва гуманитар ходимлар учун чидаб бўлмас таҳдидларнинг биридир. Халқаро қутқарув қўмитаси сешанба куни Исроил буйруқлари оғир аҳволда қолган аҳолига гуманитар ёрдамларнинг етиб бормаслигига сабаб бўлган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?