Украинадан эвакуация қилинган фуқаролар орасида аёллар ва болалар сони очиқланди
ЎзА
2022 йилнинг 2-3 март кунлари «Uzbekistan Airways» АЖнинг учта самолёти билан 671 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароси Полшанинг Катовице аэропорти орқали Украинадан эвакуация қилинди. Улар орасида 129 аёллар, 82 болалар ва 14 чақалоқлар бор. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Юсуп Кабулжанов хабар берди.
Умумий ҳисобда Украинадан Полша ҳудуди орқали саккизта авиарейслар билан 1 859 нафар ватандошимиз олиб келинди.
Бугун яна бир неча эвакуация қатновини ташкил этиш режалаштирилган.
Полша ҳудудида мамлакатимизнинг 1100 дан ортиқ фуқароси қолмоқда. Улардан 550 нафари Полша давлат чегарасидаги тўпланиш нуқтасига, 550 нафари эса Катовице аэропортига жойлаштирилган.
Ўзбекистон Республикасининг Украинадаги Элчихонаси томонидан жанговар ҳаракатлар кетаётганига қарамай, мамлакатимиз фуқароларини эвакуация қилиш ишлари давом эттирилмоқда.
Мамлакатимизнинг Полша ва Украинадаги дипломатик ваколатхоналари узлуксиз тартибда ишламоқда. Фуқароларимиз учун иссиқ овқат етказилиб, зарур ҳолларда тиббий хизматлар кўрсатилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг