Украинадан 5037 нафар ватандошимиз Ўзбекистонга қайтарилди
Фото: avianews.com
8-9 март кунлари Украинадан Полшанинг Катовице аэропорти орқали 250 нафар Ўзбекистон фуқароси, шу жумладан 62 нафар аёл, 28 нафар вояга етмаган шахс ва 11 нафар чақалоқ олиб келинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Юсуп Кабулжанов ахборот берди.
Унга кўра, 28 февралдан 9 мартга қадар 22 та авиарейс ташкиллаштирилди ҳамда уруш бўлаётган жойлардан 5 037 нафар ватандошимиз Ўзбекистонга қайтарилди.
Шунингдек, Украинадан “Карчова” назорат-ўтиш пунктига келаётган Ўзбекистон фуқароларининг сонини камайиши кузатилмоқда.
Бугун, 9 март куни яна битта рейс амалга оширилиши режалаштирилган.
Мамлакатимизнинг Украинадаги Элчихонаси томонидан Суми шаҳридан 23 нафар ўзбекистонлик талаба халқаро гуманитар ташкилотлар шафелигида эвакуация қилинди.
Украинанинг турли жойларидан фуқароларни эвакуация қилиш бўйича ишлар давом этаётир. Бунда асосий эътибор уруш ҳаракатлари кузатилаётган чекка ҳудудларда қолиб кетган ҳамюртларимизни олиб чиқишга қаратилмоқда.
Ўзбекистонлик дипломатлар Молдова Республикасида бўлиб, ушбу мамлакатдан ватандошларимизни эвакуация қилиш масаласини ишлаб чиқмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Барселона» Ла Лигада навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
- Бугун 2026 йилги Жаҳон чемпионатига қуръа ташланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг