Украина Россиянинг Ғарб йўлидаги бир қадам, холос — Германия разведка хизмати раҳбари
Фото: AP
Украина Россиянинг Ғарб йўлидаги бир қадам, холос. Ушбу фикрларни Германия Федерал разведка хизмати раҳбари лавозимини тарк этаётган Бруно Кал айтиб ўтди. Унинг фикрича Россия Украинани НАТО мамлакатларига ҳужум қилиш йўлидаги оралиқ босқич сифатида кўрмоқда.
“Биз мутлақо аминмиз ва бизда разведка маълумотларига эга бўлган далилларимиз бор, Украина Россиянинг Ғарб йўлидаги бир қадамдир”, — деди у.
Калнинг сўзларига кўра, Кремлда НАТО аъзоларидан бирига ҳужум уюштирилса, реакцияга киришишига ишонмайдиганлар ҳам бор.
“Улар энди НАТОнинг бешинчи моддаси ишлаётганига ишонмайдилар. Ва улар буни синаб кўрмоқчи. Улар НАТОни 1990 йиллар охиридаги ҳолатга қайтармоқчи. Улар АҚШни Европадан ҳайдаб чиқармоқчи ва бунга эришиш учун ҳар қандай воситалардан фойдаланади”, — дея қўшимча қилди немис разведкаси раҳбари.
Калнинг фикрича, Россия “русзабон аҳолини ҳимоя қилиш” баҳонасида Болтиқбўйи давлатларини қўзғатишга уриниши мумкин. 2014 йилда Россия Қримни аннекция қилганида айнан шундай бўлган эди. Шу билан бирга, Кал ҳозир Москва билан музокаралар маъносиз эканига ишончи комиллигини билдирди.
“Жиддийлик — бу урушнинг олдини олишнинг энг кам қонли усули. Путин бу муаммони ҳал қилишда ўзининг агрессив ёндашуви ҳақидаги фикрини ўзгартирганининг заррача аломати йўқ”, — дея хулоса қилади Кал.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Сардобанинг сири нимада?
- Тошкентда «Иқтисодиёт ва бизнес бошқаруви соҳаларида илғор тадқиқотлар» мавзусидаги халқаро илмий симпозиум ўтказилди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг