Уй-жой билан таъминланганлик даражаси энг паст ҳудуд қайси?
Миллий статистика қўмитаси 2025 йил 1 январь ҳолатида республикада аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси юзасидан маълумот берди.
Унга кўра, ҳар бир фуқарога умумий яшаш майдонидан ўртача 18,9 квадрат метр тўғри келмоқда. Бу кўрсаткич 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 0,4, 2022 йилга қараганда эса 0,7 квадрат метрга кўп.
Бунда энг юқори кўрсаткич 27,4 квадрат метр билан Навоий вилоятида бўлса, энг қуйи натижа 13,4 квадрат метр билан Сурхондарё вилоятида қайд этилган.
Уй-жой билан таъминланганлик даражаси бошқа ҳудудларда, жумладан, Хоразм вилоятида 24,1, Тошкент шаҳрида 22,9, Тошкент вилоятида 22, Фарғонада 20,1, Самарқанд вилоятида 20, Сирдарёда 19,8, Қорақалпоғистон Р. 17,6, Жиззахда 17,4, Бухоро 17,2, Наманган 16,6, Қашқадарё вилоятида 16,4, Андижон вилоятида 15,8 квадрат метрни ташкил этган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг