Уэльс ҳукуматини илк бор қора танли сиёсатчи бошқаради

23:09 16 Март 2024 Дунё
603 0

Фото: Sky News

Вон Гетинг Уэльс «Лейбористлар» партиясининг янги раҳбари этиб сайланди ва энди у маҳаллий ҳукуматни бошқаради. Шу тариқа Гетинг мамлакатда биринчи вазир лавозимини эгаллаган илк қора танли сиёсатчига айланди.

Ўтган йилнинг декабрь ойида Уэльснинг амалдаги ҳукумат раҳбари Марк Дракефорд истеъфога чиқишини эълон қилган эди. У 2024 йилнинг мартигача ҳукумат раҳбари ва партия етакчиси лавозимларида ишлашда давом этишини айтганди.

«Вон Гетинг лейбористлар пойгасида ғалаба қозонганидан сўнг Уэльснинг навбатдаги биринчи вазирига айланади. Эллик ёшли жаноб Гетинг ҳам бу лавозимни эгаллаган биринчи қора танли ва Европа давлатининг биринчи қора танли раҳбарига айланади», — дейилади манбада.

Гетинг 51,7 фоиз овоз олиб, ягона рақиби Уэльс таълим вазири Жереми Майлзни ортда қолдирган.

Келаётган чоршанба куни Уэльс парламентида партиянинг янги раҳбарини биринчи вазир этиб тасдиқлаш учун овоз бериш бўлиб ўтади.

Вон Гетинг Замбияда замбиялик фермер ва кейинчалик уэльслик ветеринар оиласида туғилган. Кейинчалик уларни оиласи Буюк Буюк Британияга кўчиб келган.

Университетда бўлажак биринчи вазир ҳуқуқни ўрганган ҳамда касаба уюшмалари фаолиятида фаол иштирок этган. У Уэльс талабалари миллий иттифоқининг биринчи қора танли раиси бўлган. 2008 йилда Гетинг Уэльс касаба уюшмалари конгрессининг энг ёш раиси бўлади.

2016 йилдан 2021 йилгача Гетинг Уэльс соғлиқни сақлаш вазири бўлган, кейин эса минтақа молия вазирлигини бошқарган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?