УЕФA консультанти Қорақалпоғистонга борди

14:30 18 Ноябрь 2020 Спорт
752 0

Европа футбол ассоциациялари уюшмаси - УЕФA консультанти Рожер Мейхри Ўзбекистон футбол ассоциациясининг масъул ходимлари билан Қорақалпоғистонга ташриф буюрди. Бу ҳақда «Дунё» АА хабар берди.

Қорақалпоғистон футбол ассоциациясининг маълум қилишича, УЕФA мутахассиси Тўрткўл, Беруний, Хўжайли, Тахиатош, Нукус туманлари ва Нукус шаҳрида бўлиб, Қорақалпоғистонда футболни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Хизмат ташрифи давомида европалик мутахассис Қорақалпоғистон футбол ассоциацияси амалга ошираётган ишларни атрофлича ўрганиб, ўз таклифларини берди.

Болалар ва ўсмирлар футбол академиясида мураббийлар ва ёш футболчилар учун маҳорат дарси ўтди.

Шу билан бирга, маҳаллий мураббийлар билан замонавий футболнинг ривожланиш йўналишлари мавзусида мулоқот қилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер