Учтепада 32 турдаги 4,6 минг қути ноқонуний тамаки Департамент қўлига тушди
Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган шахсларни ушлади. Бу ҳақда Департаментнинг хабар берди.
Маълум бўлишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа тумани бўлими, ДХХ ва божхона ходимлари ҳамкорлигида Олмазор тумани, Фаробий кўчасида ўтказилган тезкор тадбирда ушбу ҳолат ошкор бўлган.
Қайд этилишича, фуқаролар Т.О. ва М.М. ўзаро тил бириктириб, фуқаро Т.О.нинг хонадонида акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини сотиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланган. Улардан 32 турдаги 132,3 миллион сўмлик жами 4,6 минг қути тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.
«Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг