«Учинчи фронт»ни йўққа чиқарган ўзбек разведкачиси

00:50 10 Июнь 2024 Жамият
696 0

Аксарият юртдошларимиз нацистлар Афғонистон орқали Марказий Осиёда «Учинчи фронт»ни очиш учун жиддий ҳаракат олиб борганлигини яхши билмайди. Камига, ана шу «Учинчи фронт»ни йўққа чиқарган ўзбек разведкачиси Баҳром Иброҳимовнинг тарихий хизматлари ҳам нимагадир кўп ҳолларда сояда қолиб кетаверган…

Бир неча тилни, шу жумладан, немисчани мукаммал даражада билган Баҳром Иброҳимов аввал Эрон, ундан Афғонистонга ўтиш ҳақида кўрсатма олади. «Маҳмуд Ойқорли»га номи билан фаолият олиб борган Баҳром Иброҳимов Қобулдаги Германиянинг ҳарбий разведка ва аксилразведкаси резиденти бўлган Расмуснинг эътиборига тушади.

Марказ топшириғи билан разведкачимизга муҳожирлар ташкилотига кириб бориб, улар ичида тегишли ишлар олиб бориш, уларнинг Ўрта Осиё республикаларига оид душман режаларини аниқлаш юклатилади. Махсус тайёргарликдан ўтган 24 ёшли Баҳром Иброҳимов Эронга юборилади. Бу пайтда у Ўзбекистонда журналист, шоир ва ёзувчи сифатида танилиб улгурган эди. Чет элда у совет ҳукуматининг таъқибидан қочган «Маҳмуд Ойқорли» ва «Язучи» номлари остида иш олиб боради.

Тўлқин Ҳайитнинг «Ўзбек разведкачиси фашистларнинг қандай катта режасини йўққа чиқарган эди?» мақоласидан.

Тез орада унга Абвернинг манфаати йўлида собиқ иттифоқнинг Ўрта Осиёлик муҳожирлари орасида махсус фаолият олиб бориш топширилади.

У Афғонистондаги немис махсус хизмати вакиллари билан бирга аксилсовет кайфиятидаги шахсларни аниқлаб, улар ёрдамида «яқин орада немислар Кавказни олади, ундан кейин эса Ўзбекистон ва Тожикистонга ҳамла қилади», деган маънодаги овозаларни тарқатиши керак эди.

Қолаверса, унинг зиммасига Туркистон ҳарбий округидаги қўшинлар тўғрисида маълумот тўплаш ҳам юкланади.

Бизнинг шарқий чегараларда «пўлат қўл» ишлаяпти. Токи у бор экан, омад биздан юз ўгирмайди!

Рихард Зорге, машҳур совет разведкачиси.

Фашистлар топшириқларини разведкачимиз қанчалик бажарган ёки йўқ, буниси аҳамиятсиз. Муҳими, у она Ватан зиммасига юклаган хавфли, айни чоғда ўта масъулиятли вазифани муваффақиятли даражада адо этади.

Унинг тарихий хизматини биргина воқеа мисолида ҳам кўрса бўлади. Нацистлар режасига кўра, 12 минглик яхши қуролланган муҳожир қўшини Амударёдан от ва мешқопда кечиб ўтиб, Чоржўйдаги кўприкни эгаллаши, ҳозирги Туркманбоши ва Тошкент трассасини бузиб, фронтга жўнатиш учун тайёрланган ёнилғи омборхоналарини портлатиши керак эди. Айни чоғда бизнинг ҳудудда қўзғолон тайёрлаш ҳам мўлжалланган. «Учинчи фронт» операциясини Германиянинг Афғонистондаги резиденти Карл Расмуснинг ўзи шахсан бошқарган.

Разведкачимизнинг ўта ишончли бўлган бу хабари 1942 йил 8 июлда ўша пайтдаги СССР НКВД Давлат хавфсизлиги Бош бошқармаси раҳбари номига келиб тушади. Шундан сўнг тегишли чоралар кўрилади ҳамда ўта жиддий, ҳатто, ҳалокатли бўлиши мумкин бўлган хавфнинг олди олинади. Бордию фашистлар ҳудудларимизга кириб келганда нима бўларди? Тиш-тирноғигача қуролланган душманга қарши тура оладиган кучнинг ўзи йўқ эди бу ерда. Чунки, ҳамма кучлар Ғарбий фронтда эди…

Шу тариқа фашистларнинг Марказий Осиё, жумладан, Ўзбекистонда «Учинчи фронт» очиш режаси йўққа чиқарилди. Агар таъбир жоиз бўлса, Баҳром Иброҳимовнинг жонбозлиги билан Афғонистонда фаолият олиб бораётган Германия разведкасидан устидан ғалаба қозонилди. Натижада немис резиденти, штурмбаннфюрер Карл Расмус ўз жонига қасд қилган.

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг собиқ раиси, генерал-лейтенант Ғулом Алиевнинг «Разведкачиларимиз жасорати» мақоласидан.

Совет даврида ушбу ўзбек ўғлонининг хизматлари кўриб кўрмасликка олинди ёки камситиб кўрсатилди. Яъни бошқа ўзбек қаҳрамонлари каби Баҳром Иброҳимовга ҳам ўгай кўз билан қаралди. Буни 1960 йил бошида бўлиб ўтган бир воқеа яққол тасдиқлайди.

Ўша пайтдаги республикамиз раҳбари Шароф Рашидов Баҳром Иброҳимов Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвонига лойиқлиги ҳақидаги ҳужжатга имзо чекади, аммо марказ унга жанговар «Қизил Байроқ» орденини бериш билан алдаб қўя қолган. Агар унинг ўрнида ўзларига тегишли одами бўлганида борми, икки марталаб Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвонини берган бўлишарди. Бу аниқ!

Яна бир масала: нимагадир Баҳром Иброҳимовга келганда «норасмий разведкачи» ибораси ишлатилади. У разведкачиликка қабул қилингани боис махсус топшириқ билан аввалига Эронга ва ундан Афғонистонга жўнатилганади-ку, ахир. Назаримизда, буям ўзбек ўғлонини ўзларидан узоқлаштиришдан бошқа нарса эмас…

бораётган Германия разведкасидан устидан ғалаба қозонилди. Натижада немис резиденти, штурмбаннфюрер Карл Расмус ўз жонига қасд қилган.

Республика жанубий чегаралари фашистлар Германияси разведкаси резидентурасида муваффақиятли фаолият кўрсатган Маҳмудбек Ойқорли, яъни Баҳром Иброҳимовнинг алоҳида хизматлари эвазига тинч эди. Худди шу одам гитлерчиларнинг Ўзбекистон жанубида янги фронт очиш бўйича мўлжаллаган ишларини режали равишда барбод қилиб турди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг собиқ раиси, генерал-лейтенант Ғулом Алиевнинг «Разведкачиларимиз жасорати» мақоласидан.

Тарихнинг аччиқ ҳақиқати барчамизга сабоқ бўлмоғи даркор!

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?