Уч ҳудудда «уддабурон» фуқаролар қарийб 900 миллион сўмлик энергия ресурсларини талон-тарож қилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юқоричирчиқ тумани бўлими ҳамда «Юқоричирчиқтумангаз» ГТБ ходимлари ҳамкорлигида ўрганиш ўтказилди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Унда айтилишича, «Нурли-замин» МФЙ ҳудудида ўтказилган ўрганиш давомида фуқаро Д.Ф. ва бошқалар ушбу ҳудуддаги бинода табиий газ етказиб бериш бўйича тегишли шартнома тузмасдан умумий истеъмолдаги газ тармоғига ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри уланиб, жами 350,8 миллион сўмлик табиий газдан тижорат мақсадида фойдаланганликлари фош қилинган.
Шу каби яна бир ҳолат департаментнинг Мингбулоқ тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда ҳам аниқланган.
Унга кўра, «И.Л.» фермер хўжалиги масъул шахслари сув насосларини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тўғридан-тўғри улаб, 238,8 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари маълум бўлган.
Бундан ташқари, департаментнинг Пастдарғом тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «С.» фермер хўжалиги масъул шахслари «Чандир» МФЙ ҳудудидаги артезиан қудуғини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри улаб, 262,8 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг