Уч ҳудудда фуқароларни хорижий давлатларга ноқонуний жўнатмоқчи бўлганлар ушланди
Фото: Прокуратура департаменти
Тошкент шаҳри, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида хорижий давлатларга ишга юборишни ваъда қилган шахслар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, департаментнинг Паяриқ тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаролар С.Ш. (муқаддам судланган) ва Д.Э. ушланди. Улар ўзаро тил бириктириб, фуқаро Х.А.ни АҚШга ишга юборишни ваъда қилган. Ушбу шахслар бунинг учун 18 000 доллар миқдорида харажат қилганини айтиб, эвазига Х.А.нинг уй-жойини фирибгарлик йўли билан расмийлаштириб олишга эришган.
Департаментнинг Ғаллаорол тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда муқаддам фирибгарлик ва бошқа жиноятлари учун судланган М.И. қўлга олинган. Аниқланишича, у фуқаро О.П.нинг ишончига кириб, уни Корея давлатига ишга юбориши эвазига 12 600 долларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.
Яшнобод туманида ДХХ ходимлари билан ҳамкорликдаги тадбирда М.О. ва Д.А. исмли фуқаролар қўлга тушди. Хабарга кўра, улар фуқаро Т.Б.ни Японияга ишга юбориши учун виза олиб беришини айтиб, эвазига 2 500 долларни олган.
Ҳозирги кунда ушбу ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг