Туркманистон Президенти Шавкат Мирзиёевни табриклади

14:40 24 Июль 2025 Сиёсат
104 0

Фото: Президент матбуот хизмати

Ҳурматли Шавкат Миромонович!

Сизни таваллуд кунингиз билан чин дилдан табриклайман!

Сизнинг оқилона ва узоқни кўра биладиган раҳбарлигингизда Ўзбекистон Республикаси янада улкан муваффақиятларга эришишига қатъий ишонаман. Биз мамлакатларимиз ўртасидаги анъанавий дўстона ва стратегик муносабатларни мустаҳкамлашга қўшаётган шахсий ҳиссангизни юксак қадрлаймиз ҳамда халқларимиз фаровонлиги йўлида икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтиришга умид қиламиз.

Ушбу қувончли имкониятдан фойдаланиб, Сизга чин қалбимдан мустаҳкам соғлик, бахт-саодат, оилавий фаровонлик ва давлат раҳбари сифатидаги фаолиятингизда янги муваффақиятлар, қардош Ўзбекистон халқига эса тинчлик-осойишталик, бардавом тараққиёт ва равнақ тилайман.

Чуқур ҳурмат билан,

Сердар Бердимуҳамедов,

Туркманистон Президенти

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер