Туркияда юз берган зилзила қандай оқибатларга олиб келди?
Иллюстратив фото
23 апрель куни Истанбулда 6.2 магнитудали зилзила юз берди. Силкинишлар маҳаллий вақт билан 12:49 да содир бўлган ва айрим талафотлар қайд этилган. Бу ҳақда «Euronews» хабар қилди.
Зилзиланинг эпицентри Мармара денгизида, Истанбулдан 40 км жануби-ғарбда жойлашган бўлиб, силкиниш бошқа вилоятларда ҳам сезилган. Бир нечта кучсиз такрорий зилзилалар ҳам қайд этилди. Уларда 150 дан ортиқ одам жабрлангани айтилмоқда.
«Соат 15:12 ҳолатига кўра 51 та афтершок қайд этилган, улардан энг кучлиси 5,9 магнитудали бўлди», дея ёзади Туркия ички ишлар вазири «Х» ижтимоий тармоғида.

Расмийларга кўра, жиддий талафотлар аниқланмаган. Аҳоли очиқ жойларга чиқиб, бинолардан узоқлашишга чақирилди. Президент Эрдўған юрт ва халққа тинчлик тилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- «Мен президентман. Мен ҳалол одамман. Мен айбсизман»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг