Туркия Сурхондарё зиёратгоҳларини, маданий мерос объектларини ўз ичига олувчи тур-пакетлар ишлаб чиқади

10:56 07 Декабрь 2022 Маданият
923 0

Сурхондарё вилоятидаги қадимий маданий-мерос объектлари, архитектура ва археологик ёдгорликлар дунё ҳамжамиятида катта қизиқиш уйғотиб келади. 

Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Туркия етакчи зиёрат туркомпанияларидан бири – «Uchbey turizm» вакиллари ва Сурхондарё вилояти ҳокимлиги мутасаддилари ўртасида учрашув ташкил этилди.

Музокаралар давомида Сурхондарё вилоятидаги зиёратгоҳлар, уламолар ва уларнинг илмий мероси ҳақида маълумот берилди.

«Имом Абу Исо Муҳаммад ат Термизий», «Ал-Ҳаким ат-Термизий», «Хўжамайхона» мажмуаси, «Сўфи Оллоёр», «Хўжаипок ота» ҳамда «Султон Саодат» мажмуаларини ўз ичига олувчи зиёрат туризми йўналиши имкониятлари тақдим этилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер