Туркия 2028 йилда сайёҳлар сони бўйича дунёда кучли учликка киришни ва йилига 100 миллиард доллар даромад олишни мўлжалламоқда
Архив сурат
Туркия маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой 2028 йилда мамлакат сайёҳлар сони бўйича дунёда кучли учликка кириши ва йилига 100 миллиард доллар даромад олиши мақсад қилингани билдирди.
Вазир Аланья Савдо-саноат палатасида бўлиб ўтган Туризм ва меҳмонхона бошқарувчилари билан Сектор баҳолаш йиғилишида ўтган йил 56,7 миллион зиёратчи ва 54,3 миллиард доллар билан Туркия туризм сектори тарихидаги энг яхши кўрсаткичларга эришилганини маълум қилди. Бу ютуқда Анталия ва Аланьянинг улиши катта эканлигини ифода этган вазир Анталия ўтган йили 16 миллион сайёҳни қабул қилиб, энг юқори даромад олганини билдирди.
Эрсойнинг таъкидлашича, мамлакат 2024 йилда 60 миллион зиёратчи ва 60 миллиард долларни мақсад қилган. Анталияга келадиган туристлар сонининг 17,5 миллионга етишини кутиляпти.
“Биргаликда ҳаракат қилиб, бу мақсадларга эришамиз”, дейди вазир.
Унинг қўшича қилишича, ушбу мақсадларга эришиш учун кўплаб тадбирларни параллел равишда амалга ошириш ва кўп ҳаракатларни олдиндан кўриш ва ҳал қила олиш керак, дунёда туризм соҳасида етакчи бўлиш учун ўрта ҳамда узоқ муддатли лойиҳаларни тайёрлаб, уларни пухта амалга ошириш зарур.
Унинг қайд этишича, мамлакат 2022 йилда пандемияни яхши бошқара олгани сабабли, дунёдаги энг кўп сайёҳлар сони бўйича тўртинчи ўринни эгаллаган.
“Бизга етишмаётган асосий нарса тарғибот эди. 2019 йилда Туризмни ривожлантириш агентлиги билан буни йўлга қўйдик. Туркия ҳозирда дунёдаги энг яхши ва энг кўп тарғиб қилинаётган туризм мамлакатидир. Буни натижаларини ҳам кўрдик. Босқичма-босқич тезлик билан юқорига кўтарилдик. 2022 йилда пандемияни яхши бошқара олганимиз учун дунёда энг кўп сайёҳлар сони бўйича тўртинчи ўринга чиқдик. Энди бу йил, умид қиламанки, биз бешинчи ўрнимизни сақлаб қоламиз. Мақсадимиз бу ерда қолиш эмас. 2028 йилга келиб учинчи ўринга чиқиш. Бизнинг даромад мақсадимиз ҳам жуда катта. 2028 йилда 100 миллиард долларлик мақсадимиз бор. Ўйлайманки, бунга барча режаларни босқичма-босқич, ўз вақтида ва ўз жойида амалга ошириш орқали эришамиз”, дейди вазир 2018 йилда белгилаган ўрта ва узоқ муддатли “йўл харитаси”да белгиланган мақсадларга яқинлашаётганини изоҳлаб.
Эрсой мақсад қўйиш осон, натижани кўриш ёқимли эканини таъкидлаб, бу ўз-ўзидан бўлмаслигини, тизимли ва дастурлаштирилган тарзда ишлаш орқали эришилишини таъкидлади. Вазирлик сифатида тозалаш иншоотлари ва жамоат пляжлари лойиҳаларини ҳам амалга оширилганини билдирган вазир, сўнгги 5 йил ичида Анталияда иккита тозалаш иншооти ва 15 жамоат пляжини очилганини таъкидлади.
“Ўтган мавсумда биз келаётган сайёҳлар меҳмонхонада қолиб кетмаслиги ва ҳунарманд савдогарлар билан учрашиши учун бир қанча тадқиқотлар тайёрладик. Археология ишларини оширдик. Илгари 45-60 кунлик қисқа муддатли тадқиқотлар бўларди. Энди улар йиллар давом этмоқда. Ҳозирги кунда 172 та қазиш пунктида “Келажак мероси” лойиҳаси доирасида 12 ойлик қазиш ишлари дастури мавжуд. Шу маънода олдимизга жуда катта мақсад қўйганмиз. Сўнгги 60 йилда қанча қазиш ишлари олиб борилган бўлса, келаси тўрт йил ичида шунча амалга оширишни мақсад қилдик. Илгари бир жойда қазиш ишлари бўлган бўлса, ҳозир 15 нуқтада қазиш ишлари олиб боряпмиз. 15 йил ичида қилган ишни автоматик тарзда 1 йилга сиғдира оласиз. Бу осон эмас. Сиз қазиш гуруҳини жиддий қўллаб-қувватлашингиз керак. Маданият ва туризм вазирлиги сифатида биз бюджетни ақл бовар қилмайдиган даражада оширдик. Агар оддий рақам берадиган бўлсам, биз қазиш ишлари бюджетимизни 2019 йилдаги 36,7 миллион лирадан ўтган йили 1,1 миллиардга оширдик. Бу йилги рақамни 6 миллиард лира деб белгиладик”, дейди Эрсой туризмдаги энг муҳим масала бундан шаҳарнинг барча манфаатдор томонлари фойда кўришини таъкидлаган ҳолда.
Эрсой бу борада яна бир қадам ташлаб, тунги музейлар амалиётини йўлга қўйишларини тушунтирар экан, қирғоқбўйи ҳудудларида ҳаво ҳароратининг юқори бўлиши сабабли, кундузи пляжларни афзал кўрган дам олувчиларни кечқурун меҳмонхоналаридан музейларга йўналтирмоқчи эканликларини таъкидлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг