Турк дунёси мамлакатлари учун ягона кино ва медиа платформаси яратилади

15:43 24 Август 2024 Жамият
351 0

Фото: Акмал Муҳаммадов "Халқ сўзи"

Абдулазиз ЙЎЛДОШEВ/«Халқ сўзи». 23-27 август кунлари Самарқанд шаҳрида «Буюк аждодлар мероси – Учинчи Ренессанс пойдевори» халқаро конгресс доирасида «Янги Ренессанс: Меросни сақлашда кино ва медианинг ўрни» ТУРКСОЙ халқаро форуми ўтказилди.

Конгресс Маданият вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ислом цивилизация маркази ҳамда Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти ҳамкорлигида ташкил этилди.

Фото: Акмал Муҳаммадов "Халқ сўзи"

Тадбир доирасида «Кино — мерос ҳимоячиси: маданий лойиҳалар ва ташаббуслар тақдимоти», «Глобал медиа ҳамкорлик: Меросни асраш бўйича маданиятлараро лойиҳалар» каби тадбирлар бўлиб ўтди.

Ушбу дастурлар доирасида Ислом цивилизацияси маркази мультимедиа блоки учун тайёрланган видеороликлар туркуми тақдимоти «Бақтрия тарихи», бундан ташқари, «Ўзбекистон археологик марваридлари», «Клавихо», «Худойберган Девонов ва Немис Меннонитлари», «Мухтор Авезов» лойиҳалари тақдимоти ўтказилди.

Форум сўнгида Турк дунёси мамлакатлари учун ягона кино ва медиа платформа яратиш тўғрисидаги меморандум имзоланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?