“Туман шифохонаси” фильмининг тасвирга олиш ишлари Наманганда давом этади
Кинематография агентлиги буюртмасига биноан “Олов-нур медиа” студияси томонидан суратга олинаётган режиссёр Сирожиддин Икромовнинг “Туман шифоханаси” бадиий фильмининг тасвирга олиш ишлари қизғин давом этмоқда.
Ижодий гуруҳ аъзолари Наманганга ташриф буюришди. Фильмнинг продюсери, режиссёр ва сценаристлари томонидан тасвирга олиш майдонлари танланди ва тегишли мутасаддилар билан музокаралар олиб борилди. Шунингдек, фильм сюжети ва ижро этиладиган образлар характерларидан келиб чиқиб, вилоят мусиқали драма театрида кастинг ўтказилди.
Мазкур бадиий фильмни тасвирга олишдан асосий мақсад Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёвнинг 2022 йил 18 март куни тиббиёт ходимлари билан бўлиб ўтган очиқ мулоқотида берган топшириқ ва вазифалари ижроси ҳамда тиббиёт соҳасида хизмат қилаётган фидойиларининг меҳнатлари, халқнинг саломатлигини тиклаш ва сақлашдаги олиб бораётган жонбозликларини тасвирлаш ва кўрсатишга қаратилган.
Фильмнинг тасвирга олиш ишлари 24 ноябрь кунидан Наманган вилоятининг Чортоқ туманидаги шифохоналар ва маҳаллаларда олиб бориш режалаштирилмоқда.
Сценарий муаллифи Нурилло Аббосхон, постановкачи режиссёр Абдувоҳид Ғаниев, постановкачи оператор Музаффар Юсупов, постановкачи рассом Муҳаммадали Раҳимов, картина директори Оловуддин Хўжамбердиев.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
- Теҳронда вазият жиддий: пойтахт аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг