“Туман шифохонаси” бадиий фильмини овозлаштириш жараёнлари бошланди
Кинематография агентлиги буюртмасига биноан “Олов-нур медиа” студияси томонидан суратга олинаётган “Туман шифохонаси” бадиий фильмини тасвирга олиш ва монтаж ишлари якунланиб, овозлаштириш жараёнлари бошланиши арафасида.
“Туман шифохонаси” фильмида бир вилоятнинг чекка туманидаги шифохона ва шифокорлар ҳаёти ҳақида ҳикоя қилинади. Қаҳрамонлар ҳаёти кўплаб кўнгилсизликлар, муаммолар ичида кечади. Оловдан куйганлар, очиқ суяк синишлари, турли жарроҳлик операциялари, номаълум касалликлар, кутилмаган ўлимлар ва ҳоказо. Воқеа-ҳодисалар доктор Абдуллаев, ёш жарроҳ Воҳидов, доктор Алимов каби қаҳрамонлар атрофида содир бўлади.
Сценарий муаллифи Нурилло Аббосхон, постановкачи режиссёр Абдувоҳид Ғаниев, постановкачи оператор Музаффар Юсупов, пастановкачи рассом Муҳаммадали Раҳимов, картина директори Оловуддин Хўжамбердиев.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
- Россия НАТОга ҳужум қилиш учун шай ҳолатда — Бундесвер генерали
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг