Туман Андижон аэропорти фаолиятини вақтинча чеклади
Ҳаддан ташқари совуқ туман туфайли кўриниш чегарасининг пасайиши (50 м) Андижон халқаро аэропорти фаолиятини чеклаб қўйди.
Хусусан, Андижондаги ноқулай шароитлар туфайли «Uzbekistan Airways» авиакомпаниясининг HY049 (Андижон — Самарқанд), HY050 (Самарқанд — Андижон), HY092 (Андижон — Тошкент) йўловчи рейслари бекор қилинди.
Йўловчиларига аэропорт раҳбарияти томонидан чипта пулини қайтариш жараёни ҳақида маълумот берилди.
Андижон аэропорти маълумотларига кўра, ўта совуқ туман эртагача давом этиши кутилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг