Туғруқхонага ишга кирмоқчи бўлган фуқаро 3 минг долларга чув тушаёзди
Фото: Прократура департаменти
Қорақалпоғистон Республикаси ва Навоий вилоятида ишга киритиб қўйиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри бўлими ва ИИВ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.
Унда фуқаро Д.Ж. (муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган) фуқаро А.С.ни гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Нукус шаҳридаги туғруқхонага 3,1 минг доллар эвазига ишга киритиб қўйишини ваъда қилиб, олдиндан пулнинг 1,6 минг долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, Департаментнинг Навоий шаҳри бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаролар Х.Р. ва Ф.Т. фуқаро Д.Х. ва бошқаларнинг ишончига кириб, уларни Навоий шаҳридаги тиббиёт муассасаларига ишга киритиб қўйишлари эвазига 69,5 млн сўм пул ва 700 долларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг