Транспорт вазирининг Қонунчилик палатаси парламент сўровига юборган жавоби муҳокама этилди

13:22 23 Май 2023 Сиёсат
433 0

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида депутатлар Транспорт вазири И.Маҳкамовнинг «Автомобиль йўлларини лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва сақлаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида»ги масала юзасидан Қонунчилик палатасининг парламент сўровига юборган жавобини атрофлича кўриб чиқишди.

2017 — 2022 йиллар давомида эса республика ва маҳаллий буджетлари маблағлари ҳисобидан жами 80 531 км автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш шунингдек, 1 265 дона кўприклар ва йўл ўтказгичларни реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Ўзбекистон Республикасининг халқаро транспорт коридорлари ҳисобланган халқаро аҳамиятдаги А-380 «Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу» автомобиль йўлининг 195 км, А-373 «М-39 автомобиль йўли-Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон ва Андижон орқали-Ўш» автомобиль йўлининг 140 км, М-39 «Олмаота-Бишкек-Тошкент-Термиз» автомобиль йўлининг 179 км, М-37 «Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши» автомобиль йўлининг 71 км, «Қарши-Шаҳрисабз» йўналишидаги автомобиль йўлининг 21 км қисмлари реконструкция қилинди.

Шунингдек, 2023-2027 йиллар давомида халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан 920,9 млн долларлик 5 та лойиҳа амалга оширилган ҳолда, 177 км узунликдаги магистраль ва 1 947 км узунликдаги маҳаллий аҳамиятга эга йўллар таъмирланиб, фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

Мажлисда депутатлар парламент сўровига жавобда кўтарилган масалалар бўйича атрофлича маълумотлар тақдим этилганини эътиборга олиб, ушбу парламент сўрови юзасидан тайёрланган Қонунчилик палатасининг қарорига бир қатор таклифлар ҳам берди.

Муҳокамаларга бой бўлган мажлисда кун тартибидаги масала тегишли қўмитанинг доимий назоратида бўлиши алоҳида қайд этилиб, парламент сўровига юборилган жавоб маълумот учун қабул қилинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?