Трамп Си Цзиньпиннинг АҚШга ташрифи ҳақида маълум қилди
Фото: Reuters
АҚШ президенти Доналд Трамп Хитой раиси Си Цзиньпин 2026 йил охирида Вашингтонга ташриф буюриши ҳақида маълум қилди. У бу ҳақда NBC телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.
“Мен апрель ойида [Хитойда] бўламан, кейин эса у [Си Цзиньпин] йил охирига қадар Оқ уйда бўлади”, — деди АҚШ етакчиси. Трамп шунингдек, Хитой етакчиси билан яхши муносабатларни сақлаб қолишини таъкидлади.
Аввалроқ, Трамп ва Цзиньпин телефон орқали суҳбатлашган эди. Мулоқот давомида етакчилар кенг кўламли масалаларни, жумладан, савдо, унинг апрель ойида Хитойга бўлажак сафари, Тайван атрофидаги вазият, Россия ва Украина ўртасидаги можаро ва Эрондаги ҳозирги вазият каби бир қатор муҳим мавзуларни муҳокама қилишган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- «Реал Мадрид» мағлубиятга учради
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг