Трамп Россия ва Украина музокараларидан чиқади. Агар…

13:22 13 Май 2025 Дунё
253 0

Иллюстратив фото

Америка Қўшма Штатлари президенти Дональд Трамп Россия ва Украина ўртасидаги музокараларни талаб қилмоқда, бўлмаса жараёндан чиқиб кетишини айтган.

Унинг махсус вакили Стив Уиткоффга кўра, келишув бўйича музокараларнинг асосий мавзулари Киевни ҳудудлардан воз кечишга кўндириш, Запорожье атом электр станциясидан фойдаланиш ва Украинанинг Днепр ҳамда Қора денгизга кириши ҳақида бўлади. Уиткофф, шунингдек, президент Владимир Путиннинг розилигисиз Украина бўйича тинчлик битими амалга ошмаслигини таъкидлади.

«Тинчлик музокараларида асосий тўсиқ бешта ҳудуд масаласидир. Бу бизнинг урушимиз эмас. Биз урушни бошламадик, лекин уни тугатишга ёрдам беришни хоҳлаймиз. Бунинг ечими сулҳ. Ҳамма зўравонликни тўхтатади. Биз буни қила оламиз», — дейди Уиткофф.

У бешта мунозарали ҳудуд ҳақиқий фронт чизиғи ва маъмурий чегаралар ўртасидаги фарқни белгилаб беришини айтган. Шу ўринда Уиткофф Запорожье атом электр станциясини «тождаги марварид» деди ва «катта мунозара»нинг бир қисми эканини қайд этди.

АҚШлик дипломат томонларни музокаралар столига чақириш орқали ижобий ечимлар топилишига ишонишини таъкидлаб, Путин ва Зеленскийнинг шахсий учрашувига ҳам умид билдирган.

Ўз навбатида, Владимир Зеленский Истанбулда Владимир Путиндан бошқа бирорта Россия вакили билан учрашмаслиги маълум қилинди. Бу ҳақда унинг идораси маслаҳатчиси Михайло Подоляк айтиб ўтди.

Унинг сўзларига кўра, давлат раҳбари бошқа шахс ўртасидаги учрашув «тўғри формат эмас». Россия президенти ёрдамчиси ва Истанбулдаги биринчи музокараларда Москва делегацияси раҳбари Владимир Мединский эса фундаментал масалаларни муҳокама қилиш учун етарли ваколатга эга эмас.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?