Трамп Польшадаги АҚШ қўшинлари контингентини ошириши мумкин
Фото: AP
АҚШ президенти Дональд Трамп Польша президенти Карол Навроcки билан суҳбатда мамлакат ҳудудида дронлар билан боғлиқ ҳодисаси фонида Польшага кўпроқ АҚШ қўшинларини юбориш ғоясини илгари сурган. Бу ҳақда “The Wall Street Journal” нашри хабар тарқатди.
«Трамп шу ой бошида Вашингтонга ташрифи чоғида Польшанинг янги сайланган президенти Карол Навроcкини илиқ кутиб олди ва ҳатто Польшага қўшимча қўшин юбориш ғоясини ҳам илгари сурди», — деб ёзди газета.
Нашрнинг эслатишича, июнь ойида НАТО давлатлари ҳарбий харажатларни икки баравар оширишга келишиб олган эди.
Шу йилнинг 12 сентябрь куни Польша ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Каролина Галеcка мамлакат ҳудудида 17-дроннинг қолдиқлари топилгани ҳақида хабар берди.
Чоршанба куни республика бош вазири Дональд Туск Польша ҳарбийлари мамлакат ҳаво ҳудудини бузган камида 23 та дронни қайд этганини айтди. Улардан бир нечтаси уриб туширилган. Бош вазир воқеада Россияни айблади ва НАТО Низомининг 4-моддасига мувофиқ иттифоқчилар билан маслаҳатлашишни талаб қилди.
Унинг айтишича, бу Россиянинг учувчисиз учоқларининг мамлакат ҳудуди узра уриб туширилиши билан боғлиқ биринчи ҳолат.
Беларусь Республикаси мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари, генерал-майор Павел Муравейконинг таъкидлашича, Минск “адашган” учувчисиз учоқлар ҳақидаги маълумотни Варшавага етказган, бу Польша томонига тезкорлик билан жавоб қайтариш ва огоҳлантириш кучларини ошириш имконини берган.
Россия Мудофаа вазирлиги 10 сентябрь куни Польша ҳудудидаги нишонларни йўқ қилиш режалаштирилмаганини таъкидлади. Бундан ташқари, вазирлик Польша билан чегарани кесиб ўтгани тахмин қилинаётган зарбада қўлланилган Россия дронларининг максимал парвоз масофаси 700 км дан ошмайди, дея таъкидлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
- Ёш ўзбек ёзувчисининг асари Халқаро болалар адабиёти кенгашининг фахрий рўйхатига киритилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг