Трамп хорижий фильмларга 100 фоизлик бож жорий қилмоқчи

Иллюстратив фото
АҚШ президенти Дональд Трамп хорижий фильмларга 100 фоизлик бож солишини айтди. Бу ҳақда у ўзининг «Truth Social» саҳифасида маълум қилган.
У бу билан Америка кино саноатини қутқариб қолмоқчилигини айтган. Унинг фикрича, Голливуд ва АҚШнинг бошқа кўплаб соҳалари чет элликлар туфайли инқирозга юз тутмоқда.
«Бошқа давлатлар турли имтиёзлар таклиф қилиб, бизнинг режиссёрларимиз ва киностудияларимизни АҚШдан олиб чиқиб кетишга уринмоқда. Биз фильмлар яна Америкада ишлаб чиқарилишини истаймиз», деган Трамп.
Сиёсатчи АҚШ Савдо вазирлиги ва Савдо ваколатхонасига барча хорижий фильмларга 100 фоизлик божларни жорий этишни бошлаш тўғрисида топшириқ берган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 2 апрель куни Трамп 185 давлатга нисбатан божлар жорий этилишини маълум қилганди. Тарифлар 10 фоиздан 50 фоизгача бўлган ва рўйхатда Ўзбекистон бор эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг