Трамп Европанинг иттифоқчиси эмас ва ҳеч қачон бўлмайди — Жозеп Боррел
Фото: Reuters
АҚШ президенти Дональд Трамп Европанинг иттифоқчиси эмас ва ҳеч қачон бўлмайди. Бу фикрлар Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Жозеп Боррел, Бельгия собиқ бош вазири Ги Верхофштадт ва Европарламентнинг собиқ депутати Доменек Руиз Девесанинг «Politico» нашрига чоп этилган мақоласида айтиб ўтилди.
«Ҳозирча Трамп Европанинг иттифоқчиси эмаслиги ва ҳеч қачон иттифоқчи бўлмаслиги аниқ бўлиши керак. Унинг АҚШ Европа учун улкан геосиёсий, иқтисодий ва маданий зарбадир», — дейилади мақолада.
Собиқ амалдорларга кўра, ҳозирда Европа Иттифоқининг заифлиги ва парчаланиши туфайли унинг АҚШ протекторати (лотинча protektor — ҳомий) кучсизроқ давлат (протекторат) ўзининг давлат тузилиши ва ички ишларда мустақиллигини расман сақлаб қолган ҳолда, аслида бошқа, кучлироқ давлатга бўйсунадиган давлатлараро муносабатлар шакли)га айланиши реал хавфи бор ва Европа Иттифоқининг халқаро майдондаги роли аллақачон сезиларли даражада зарар кўрган.
Аввалроқ, АҚШ президенти Доналд Трамп 8 – 9 сентябрь кунлари бир қатор Европа етакчилари Украинадаги можарони тинч йўл билан ҳал этиш масалаларини муҳокама қилиш учун АҚШга келишини маълум қилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Дуал таълим — етук мутахассис тайёрлаш кафолати
- Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси парламентлари раҳбарларининг III йиғилиши ўз ишини бошлади
- Пойтахтга автомобиллар киришига ҳеч қандай тақиқ йўқ — Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг