Тожикистон–Афғонистон чегарасида отишма. Қурбонлар борлиги айтилмоқда
Фото: AFP
Тожикистоннинг Шамсиддин Шоҳин тумани ва Афғонистоннинг Бадахшон вилояти Шаҳри Бузург тумани ўртасида жойлашган Дованг қишлоғида отишма содир бўлди. Бу ҳақда «Asia-Plus» хабар берди.
Қайд этилишича, ҳодиса олтин қазиб олиш ҳудудида, хорижий, жумладан, хитойлик компаниялар фаолият юритадиган ерда содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, можаро Панж (Амударё) дарёсининг йўналиши ўзгариши ортидан келиб чиққан. Мазкур дарё икки давлат орасидаги табиий чегара ҳисобланади ва бу масала илгари ҳам тарафлар ўртасида баҳсларга сабаб бўлган.
Манбаларнинг таъкидлашича, отишма оқибатида қурбонлар бор, аммо ҳалок бўлган ва жароҳат олганлар сони аниқ эмас. Қайси томонда йўқотишлар борлиги ҳам маълум қилинмаган.
Тожикистон расмийлари ҳам «Толибон» ҳаракати ҳам ҳодиса юзасидан ҳозирча изоҳ бермаган. Журналистларнинг Тожикистон чегара қўшинларидан муносабат олиш уринишлари самарасиз якунланган.
Нашр маълумотига кўра, отишмадан кейин «Толибон» вакиллари Бадахшоннинг янги губернатори Исмоил Ғазнавий билан йиғилиш ўтказиб, чегарадаги вазиятни муҳокама қилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг