Пойтахтнинг 5 туманида иссиқ сув вақтинча ўчирилади

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек, Яшнобод, Чилонзор, Учтепа туманлари ва қисман Юнусобод туманида иссиқ сув вақтинча ўчирилади. Бу ҳақда пойтахтни иссиқ сув билан таъминловчи иссиқлик таъминоти оператори — «Veolia Energy» маълум қилди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 25, 26, 27 март кунлари иссиқлик тармоқларининг максимал ҳароратга чидамлилиги синовдан ўтказилади. Шу муносабат билан кўрсатилган саналарда қуйидаги манзилларда соат 9:00 дан 18:00 гача иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади:
25 март куни – Мирзо Улуғбек, Яшнобод, ва Юнусобод туманининг бир қисмида (ТошГРЕС микрораёни)
Мустақиллик майдони, Мирзо Улуғбек, Буюк ипак юли, Қори Ниёзий, Муҳаммад Юсуф, Сайрам, Тамарахоним, Тамарахоним проезди, Оққўрғон, Ўткир Султонов, Осиё, Лев Толстой, Навниҳол, 3-Навниҳол, Ясси, Каландар, Бўз, Сайрам 5-проезд, Сайрам 7-проезд, Чуст, Катта Шархон, Катта Шархон 2-проезд, Геология, Иброҳим Мўминов, Ниёзбек йўли, Кичик халка йўли, Катта халка йўли, Дўрмон йўли, Шаҳриобод, Зиёлилар, Мирзакалон Исмоилий, Паркент, Боғишамол, Наманган, Зарбулоқ, Қирқ йигит, Озодлик, Феруза, Яланғоч мавзеси, Ташселмаш, Мавлоно Риёзи, 1-Бўз, 2-Бўз кўчалари, ТошГРЕС посёлкаси, Ҳамид Олимжон майдони, Тошкент давлат аграр университети ҳудуди.
26 март куни – Чилонзор ва Учтепа туманлари
Заргарлик, Лутфий, Қатортол, Гулистон, Фарҳод, Чўпон ота, Боғибўстон, Кичик халка йўли, Наққошлик, Домбробад, 4-й проезд Домбрабад, Серкуёш, Ўсмир, Тахиатош, Ширин, Мақсуд Шайхзода, 1-Қатортол, 2-Қатортол, Ал-Хоразмий, 1-Ал-Хоразмий, 2-Ал-Хоразмий, Катта Хирмонтепа, Шарқ, Гулистон кўчалари Чиланзор мавзеси (5–12, Г9А, 16–20, 24–26, С, 20А кварталлар)
27 март куни – Мирзо Улугбек тумани
Мирзо Улуғбек, Темур Малик, Авайхон, Мингбулоқ, Миришкор, Шукур Бурхонов, Раззоқ Ҳамроев, Салом, Дўрмон йўли кўчалари, 2-, 3-, 4-, 6-, 7- Қорасув мавзелари.
"Синовлар келаси иситиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида ўтказилмоқда. Максимал ҳароратдаги синовлар давомида қувурларда шикастланишлар юз бериши, иссиқ сув йўллар ва йўлакларга чиқиб кетиши мумкин", дейилади хабарда.
Ҳайдовчилар, пиёдалар, маъмурий бинолардан фойдаланувчилар ва турар-жой бинолари аҳолисидан эҳтиёткорликка риоя этиш сўралди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг