Тошкентдан Краснодарга мунтазам автобус қатнови йўлга қўйилади
Жорий йилнинг 8 апрелидан бошлаб Россиянинг Краснодар шаҳрига Тошкентдан мунтазам автобус қатновлари йўлга қўйилади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар қилди.
Қатновлар «Uzautotrans service» корхонаси томонидан ҳафтанинг сешанба ва жума кунлари «Yutong» автобусларида амалга оширилади. Илк автобус 8 апрель куни 20:00 да «Тошкент» автовокзалидан жўнаб кетади.
Россияга чипталар нархи 900 минг сўм этиб белгиланган бўлиб, уларни электрон шаклда avtoticket.uz сайти орқали ёки «UzBus» мобил иловасидан, шунингдек, «Тошкент» автовокзали кассаларидан харид қилиш мумкин.
Қўшимча маълумотларни +998 71 207-87-00 рақами орқали олиш мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг