Корхонасини пойтахтдан Сирдарёга кўчирадиганларга ерлар чегирма билан таклиф этилади
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент иштирокида ўтаётган Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Тошкент шаҳридаги саноат корхоналари босқичма-босқич пойтахтдан ташқарига кўчирилаётганига тўхталиб ўтилди.
Уларнинг кўпчилиги меҳнат ресурси, инфратузилмаси бор, ер-мулк солиғи арзонроқ бўлган жойларни изламоқда.
Бу борада Сирдарё эркин иқтисодий зонасида бўш турган ерларга пойтахтдаги мавжуд қувватларни жойлаштириш учун жуда катта имконият борлиги таъкидланди.
Шу боис, Тошкент шаҳридаги корхонасини Сирдарёга кўчирмоқчи бўлган тадбиркорлар учун саноат зонасидаги ерлар соддалаштирилган тартибда, чегирма билан таклиф этилади.
Уларга 10 миллиард сўмгача имтиёзли кредит берилади. Хомашёни темир йўли орқали ташишда арзонлаштирилган тарифлар қўлланади.
Вилоятдаги ўрта ва йирик корхоналарнинг аксарияти Сирдарё, Гулистон, Сайхунобод, Мирзаобод туманлари ва Гулистон шаҳрига тўғри келади.
Мазкур корхоналарни электр билан таъминлайдиган «Феруз» подстанциясининг қуввати 2 карра оширилса, тадбиркорлар яна 200 миллион долларлик янги лойиҳаларни қилиш ташаббусини билдирган.
Мутасаддиларга ушбу подстанцияда 2 та 250 мегаваттли трансформатор ўрнатиб, қувватини ошириш топширилди.
Умуман, саноатдаги имкониятлардан фойдаланиб, вилоятда 25 минг юқори даромадли иш ўринларини яратиш, ишлаб чиқаришда камида 7 фоиз ўсишга эришиб, 30 триллион сўмга етказиш зарурлиги қайд этилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Дуал таълим — етук мутахассис тайёрлаш кафолати
- Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси парламентлари раҳбарларининг III йиғилиши ўз ишини бошлади
- Пойтахтга автомобиллар киришига ҳеч қандай тақиқ йўқ — Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг