Тошкентдаги яна бир кўча асфальтлаш ишлари сабаб ёпилади

11:24 18 Ноябрь 2025 Жамият
181 0

Тошкентдаги яна бир кўча таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани туфайли вақтинча ёпилади. Бу ҳақида Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси маълум қилди.

Унда айтилишича, йўлларда 2-босқич асфальтлаш ишлари олиб борилиши сабабли Бектемир тумани Оҳангарон шоҳ кўчаси ҳамда Ҳусайн Бойқаро кўчаларини боғловчи Роҳат 1-тор кўчаси (суратдаги харитада келтирилган) автомобиль ҳаракати учун вақтинчалик ёпилади.

«Шу муносабат билан, мазкур йўлдан ҳаракатланувчи ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қиламиз. Келтирилган ноқулайлик учун узр сўраймиз», дейилади бошқарма хабарида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер