Тошкентда жанговар ўқларни пулламоқчи бўлган собиқ ҳарбий ушланди

16:01 16 Январь 2026 Жамият
475 0

Видеодан кадр

Тошкент шаҳрида жанговар ўқларни сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, пойтахтнинг Чилонзор туманида ўтказилган тезкор қидирув тадбири натижасида 2001 йилда туғилган шахс харидорга 1,3 минг доллар эвазига калибри 5х45 миллиметр бўлган 22 дона жанговар ўқларни сотган вақтда ушланиб, ашёвий далиллар ҳужжатлаштириб олинган.

Аниқланишича, мазкур фуқаро муқаддам Сурхондарё вилоятидаги ҳарбий қисмда портлатувчи-ҳайдовчи бўлиб ишлаган. Олиб борилган тезкор суриштирувлар давомида маълум бўлишича, у ўқ-дориларни аввал ўзи билан ишлаган ҳарбий ходимдан 10 миллион сўм пулга сотиб олган.

Мазкур ҳолат юзасидан ушбу шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 248-моддаси (ўқотар қуролнинг, ўқ-дориларнинг, ўқотар қурол асосий қисмларининг, портловчи моддаларнинг, портлатиш воситаларининг ёки портлатиш қурилмаларининг қонунга хилоф муомаласи) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер