Тошкентда ёш бола ёнғин содир бўлаётган уй ичида қолиб кетди

17:31 15 Август 2024 Жамият
371 0

Фото: ФВВ

Тошкент шаҳридаги кўп қаватли уйларнинг бирида юз берган ёнғин ичида қолиб кетган боланинг ҳаёти сақлаб қолинди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, бугун, 15 август куни соат 13:04 да Тошкент шаҳар Учтепа тумани Кўхна Чўпонота МФЙ Чилонзор 13-мавзеда жойлашган кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғин содир бўлган.

Чақирувга кўра 3 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 13:13 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 13:29 да бартараф этилган.

Ёнғинни бартараф этиш вақтида ёнғин жойида бир нафар бола борлиги аниқланган.

«Зудлик билан ФВВ қутқарувчилари томонидан бола қутқарилиб, ҳаёти сақлаб қолинди ва тиббиёт ходимларига топширилди. Ҳозирда унинг аҳволи яхши», дейилади хабарда.

Қўшимча қилинишича, ёнғин оқибатида хонадоннинг 20 м.кв майдонда уй жиҳозлари ёниб зарарланган. Ҳозирда ҳодисанинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер