Тошкентда Япония қўғирчоқлари кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтади

11:38 16 Ноябрь 2020 Маданият
753 0

2020 йилнинг 20 ноябрь куни соат 15:00да Ўзбекистон Бадиий Академияси Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройининг катта залида Япон қўғирчоқлари кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Халқаро маданият карвон саройининг манбасига таяниб.

Қадим замонлардан бери Япония кундалик ҳаётининг бир бўлаги бўлиб келган қўғирчоқлар кўргазмаси 14 та гуруҳга бўлинган 70 та экспонатни ўз ичига олади.

«Эдонинг 100 та машҳур кўриниши» гравюралари кўргазмаси XIX асрда яшаб ижод қилган таниқли япон рассоми Ҳиросаге Утагаванинг (1797-1858) Эдо шаҳрига (Токионинг эски номи) бағишланган репродукциялар туркумидан иборат.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер