Тошкентда Янги йил байрами тадбирлари бошланди
Янги йил байрам тадбирларини кўтаринки руҳда ташкил этиш, аҳолимизга маданий хордиқ учун шароитлар яратиш мақсадида 20 декабрдан пойтахтимизнинг Истиқлол кўчасида (Ўзбекистон миллий кутубхонаси яқинида) муҳташам арча ўрнатилди ва болажонлар учун ўйингоҳлари ишга туширилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, бу йил арчада мусиқа садолари остида товланувчи чироқларни эмас, балки RGB экранда қизиқарли намойишларни кўрасиз.
Майдон эса оқ ва кўк рангли чироқлар билан безатилган. Кун давомида эстрада юлдузлари иштирокида концертлар, шоу дастурлар ва цирк намойишларини кўриш мумкин бўлади.
Байрам тадбирлари 2021 йилнинг 10 январига қадар ҳар куни соат 10:00дан кечки 22:00 гача давом этади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг