Тошкентда яна бир автобус пиёдани уриб юборди

18:24 22 Сентябр 2025 Жамият
100 0

Видеодан кадр

Тошкент шаҳри Яккасарой туманида йўловчи ташувчи автобус пиёдани уриб юборди. Пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳодиса юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 18 сентябрь куни соат 20:00 ларда Яккасарой тумани КҲАЙ кўчасида «YUTONG» русумли автобус ҳайдовчиси йўлнинг белгиланган қисмидан ҳаракатланиб ўтаётган 36 ёшли пиёдани уриб юборган.

ЙТҲдан сўнг ҳайдовчи зудлик билан автобус ҳаракатини тўхтатиб, пиёдани 16-сонли РШТТЁИМга олиб борган ва унга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Маълум қилинишича, ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 19 сентябрь куни Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманида автобус ҳайдовчиси 18 ёшли пиёдани босиб кетгани ҳақида хабар берилган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?