Тошкентда автобус пиёдани босиб кетди
Видеодан кадр
Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманида автобус ҳайдовчиси 18 ёшли пиёдани уриб юборди. Бу ҳақда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, воқеа жорий йилнинг 19 сентябрь куни соат 07:00 ларда Янгиҳаёт тумани Чоштепа 2-даражали йўли кўчасида юз берган. Ўша куни 25 ёшли ҳайдовчи «YUTONG» русумли автобус автобусни Янгиҳаёт тумани Чоштепа кўчаси бўйлаб бошқариб келиб, Эркин қўрғони охирги бекатига кираётганида бекат ҳудудидан ўтаётган пиёда 2007 йилда туғилган пиёдани уриб юборган.
«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ ахборот хизмати хабарига кўра, ҳайдовчи ЙТҲдан сўнг зудлик билан автобус ҳаракатини тўхтатиб, пиёдани шаҳар РШТТЁМга олиб борган ва унга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳозирда пиёданинг аҳволи яхши эканлиги айтилмоқда.
Содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси ўрнатилган тартибда, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан расмийлаштирилиб, дастлабки терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкентда туннель девори ўпирилиб тушди
- Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди
- Уюшган жиноятчилик ва кибержиноятларга қарши курашиш такомиллаштирилади
- АҚШ Ҳўрмуз бўғозида кемаларни кузатиб боришни бошлаши мумкин
- 14 март куни кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг