Тошкентда тез тиббий ёрдам ходимлари беморни подъездга ташлаб кетмоқчи бўлди. ССВ бунга изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида тез тиббий ёрдам ходимлари беморни 4 соат олиб юриб, сўнг подъездга ташлаб кетгани ҳақида хабарлар тарқалди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
Қайд этилишича, фуқаро М.Б. (1953 йилда туғилган, уйи ва аниқ яшаш манзили йўқ) номига 2025 йил 23 февралдан бошлаб тез тиббий ёрдам хизматига бир неча маротаба мурожаатлар қайд қилинган ва ҳар сафар унга тиббий хизматлар кўрсатилган.
Бундан ташқари, М. Б. 4-сон ва 1-сон шаҳар клиник шифохоналарига бир неча марта олиб борилган. Жумладан, 6 мартнинг ўзида унинг номидан 4 марта чақирув уюштирилган ва ҳаммасида тиббий хизматдан фойдаланган.
6 март куни соат 10:53 да Бўзсув 1/21 манзилига шу ерда яшовчи фуқаро томонидан чақириқ берилган. Тез тиббий ёрдам бригадаси ўз вақтида етиб бориб, беморни бирламчи тиббий текширувдан ўтказади. Сўнгра у 1-сон шаҳар клиник шифохонасига олиб борилган. Қабул бўлимида шошилинч ҳолат инкор қилингач, у яшаш манзили аниқ бўлмагани учун 102 хизматига хабар берилиб, олиб кетилган манзилга келтириб қўйилган.
«Кейинги чақириқ эса соат 13:34 да Бўзсув 1/21 манзилига ИИБ ходими томонидан амалга оширилган. Воқеалар ривожи деярли бир хилда давом этади, фақат якунда бемор бу сафар яшаш манзилини Буюк ипак йўли кўчаси, 421-уй деб кўрсатгани сабабли тиббий бригада томонидан Cаll-марказ катта шифокори ҳамда 112 ва 102 ходимлари билан гаплашилиб, айтилган манзилга келтириб қўйилган», дейилади муносабатда.
Қайд этилишича, соат 19:48 да Буюк ипак йўли кўчаси, 421-уйга йўловчи фуқаро томонидан навбатдаги чақирув бўлади. Тез тиббий ёрдам бригадаси ўз вақтида етиб боради. Беморни бирламчи тиббий текширувдан ўтказади. Шошилинч ҳолат инкор қилиниб, у манзилнинг ўзида қолдирилади.
Тўртинчи чақирув кечки пайт соат 20:31 да Буюк ипак йўли кўчаси, 421-уй манзилига ИИБ ходими томонидан амалга оширилган. Тез тиббий ёрдам бригадаси тезкор равишда вақтида етиб боради ва жойида беморни бирламчи тиббий текширувдан ўтказади.
ИИБ ходими таклифи билан яна қайтадан 1-шаҳар клиник шифохонасига олиб борилган. Қабул бўлимида мутахассис томонидан қўйилган ўнг томонлама сут безининг йирингли яраси ташхиси асосида қабул бўлимида қолдирилган.
Маълум қилинишича, фуқаро М.Б. айни пайтда Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Тошкент шаҳар филиалида режали равишда муолажалар олмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг