Тошкентда салкам 110 минг дона ноқонуний ва яроқлилик муддати ўтган ичимликлар сақланаётган омборхона фош этилди

Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги омборхонада катта миқдордаги яроқлилик муддати ўтган маҳсулотлар аниқланди.
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси вакиллари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида Тошкент шаҳрида спиртли ва салқин ичимликлар савдоси билан шуғулланувчи 2 та хусусий корхонанинг Яшнобод туманида жойлашган омборида катта қисмининг яроқлилик муддати ўтган, умумий қиймати 429 миллион 629 минг сўмлик 79 172 дона салқин ичимликлар ҳамда 134 миллион 845 минг сўмлик 3 374 дона спиртли ичимликлар сақланаётганлиги аниқланди.
Шунингдек, омборда кирим ҳужжатларига эга бўлмаган, қиймати 1 миллиард 187 миллион. сўмлик, маҳаллий ва хориждан келтирилган 25 746 дона турли хил спиртли ичимликлар мавжудлиги ҳам аниқланди.
Текширув давомида салқин ичимликларнинг асосий қисмининг яроқлилик муддати махсус суюқлик ёрдамида ўзгартирилиб, сотувга чиқариш учун тайёрлаб қўйилганлиги маълум бўлди.
Ўз навбатида, яроқлилик муддати ўтган ва кирим ҳужжатларига эга бўлмаган ичимликлар сифатини текшириш юзасидан экспертиза тайинланди. Ҳозирда терговга қадар текширув тадбирлари амалга оширилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг