Тошкентда қувватлагичда турган электромобиль ёниб кетди

Видеодан кадр
Тошкент шаҳри Чилонзор туманида қувватлагичда турган электромобиль ёниб кетди. Пойтахт Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳодиса бўйича маълумот берди.
Қайд этилишича, бугун, 28 август куни соат 08:09 да Чилонзор тумани Бунёдкор шоҳ кўчасида электромобиль ёнаётганлиги тўғрисида шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 08:15 да етиб бориб, соат 08:19 да алангани тўлиқ ўчирган. Билдирилишича, ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.
ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, электромобилдаги ёнғин у қувватлагичда турган вақтида юз берган. ФВБ эълон қилган расмдан кўриш мумкинки, транспорт воситаси бутунлай ёниб кетган.
Ҳозирда мазкур ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг