Тошкентда Қуролли можаро зоналаридан қайтганларни реабилитация ва реинтеграция қилиш масалалари бўйича Марказий Осиё минтақавий экспертлар Кенгашининг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтади
2024 йил 27 ноябрда Тошкент шаҳрида Қуролли можаро зоналаридан қайтганларни реабилитация ва реинтеграция қилиш масалалари бўйича Марказий Осиё минтақавий экспертлар Кенгашининг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтади.
Тадбир Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти, БМТ Терроризмга қарши кураш бошқармаси ва Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.
Унда Марказий Осиё давлатлари ҳукуматлари, халқаро ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг 40 га яқин вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.
Учрашув доирасида реабилитация ва реинтеграция дастурларини амалга ошириш бўйича илғор тажрибаларни, шу жумладан фуқаролик жамияти ташаббусларини кўриб чиқиш, шунингдек, фуқаролик жамияти институтлари, ҳукуматлар ва халқаро ташкилотлар ўртасида ушбу йўналишда олиб бораётган ҳамкорлиги бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш режалаштирилган.
Таъкидлаш жоизки, Марказий Осиё аллақачон можаро зоналаридан қайтганларни реабилитация ва реинтеграция қилиш соҳасида етакчи ўринни эгаллаган. 2019 йилдан буён минтақанинг 2100 нафардан ортиқ фуқароси, жумладан, аёллар ва болалар муваффақиятли репатриация қилинди. Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон кўплаб гуманитар операцияларни амалга оширди ва бу борада ноёб тажриба тўплади.
Тошкентдаги учрашув халқаро ва минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлидаги навбатдаги қадам бўлади.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 14 май куни Тошкентда Қуролли можаро зоналаридан қайтганларни реабилитация ва реинтеграция қилиш масалалари бўйича Марказий Осиё минтақавий экспертлар Кенгаши ўз фаолиятини бошланган эди.
Минтақавий экспертлар Кенгаши тузилмаси Ижроия қўмитаси ва тўртта ишчи гуруҳдан иборат:
(а) Жавобгарлик, ҳуқуқий ва суд-ҳуқуқ масалалари;
(б) Психологик-ижтимоий ёрдам, соғлиқни сақлаш ва таълим;
(c) Террористик ғояларга қарши курашиш;
(д) Консенсус асосида тавсиялар ва/ёки таклиф қилинган ечимларни тақдим этиш учун мунтазам равишда йиғиладиган фуқаролик жамияти, шу жумладан аёллар ва ёшлар ишчи гуруҳлари.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг