Тошкентда қурилишга рухсат олиб бериш учун 900 минг доллар сўраганлар ушланди
Видеодан кадр
Тошкент шаҳрида кўп қаватли уй қуришга рухсат олиб бериш учун 900 минг доллар сўраган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, фуқаро Давлат хавфсизлик хизмати «Call маркази»га мурожаат қилиб, 2 нафар шахс ўзларининг ҳокимликда юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Сергели туманида жойлашган МЧЖга тегишли 1 гектар ер майдонининг тоифасини ўзгартириб, у ерда кўп қаватли уй-жой қуришга рухсат олиб бериш эвазига 900 минг АҚШ доллари талаб қилишганлигини маълум қилган.
Тошкент шаҳрининг Миробод туманида ўтказилган тезкор тадбирда ноқонуний йўллар билан бойлик орттириш ниятида бўлган «уддабурон»лар келишилган пулнинг 220 минг долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан қонунбузарларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди ва 28,211-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг