Тошкентда қарздор ота 2,4 млрд сўм алиментни олдиндан тўлаб берди
Фото: Мажбурий ижро бюроси матбуот хизмати
Тошкент шаҳри Учтепа туманида қарздор ота 4 нафар вояга етмаган фарзандлари учун алимент маблағларини олдиндан тўлаб берди. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси хабар берди.
Маълумотга кўра, суд қарорига асосан Ш.Ж.дан фарзандлари таъминоти учун иш ҳақи ва даромадларининг ярми миқдорида алимент ундириш белгиланган. Ижро жараёнида қарздорнинг номига расмийлаштирилган мол-мулк топилмаган.
Шундан сўнг Ш.Ж. вояга етмаган фарзандлари вояга етгунига қадар алиментни олдиндан тўлаб бериш истагини билдирган. Ҳисоб-китобларга кўра, 2025 йил августидан 2041 йил апрелигача бўлган муддат учун жами 2 млрд 442 млн 482 минг 580 сўм алимент пули ҳисобланган.
Қарздор ушбу маблағни уй кўринишида ундирувчи Ш.Д.га тўлаб берди. Ундирувчининг розилиги асосида ижро иши якунланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг